Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 6 сентябрь куни соат 22:58 да Бектемир туманидаги Роҳат кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 8-қаватидаги хонадонда ёнғин чиққан.
Ҳодиса жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган. Ёнғин соат 23:20 да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида хонадондаги уй жиҳозлари ёниб, зарарланган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.






