АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси БААнинг “Банияс” клубига ўтди

28 ёшли футболчи билан шартнома имзоланган. Келишув “Банияс” клуби бошқарув кенгаши аъзоси Аҳмад Ал Жабрий иштирокида расмийлаштирилган.

'Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси БААнинг “Банияс” клубига ўтди'ning rasmi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азиз Ғаниев фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларининг “Банияс” клубида давом эттиради. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати маълум қилди.

28 ёшли футболчи билан шартнома имзоланган. Келишув “Банияс” клуби бошқарув кенгаши аъзоси Аҳмад Ал Жабрий иштирокида расмийлаштирилган.

Шу тариқа, “Банияс” Ғаниевнинг БААдаги учинчи клубига айланди. Ўзбекистонлик футболчи бунга қадар “Шабаб Ал-Аҳли” ва “Ал-Батаэҳ” жамоаларида тўп сурган.

Ғаниев ўтган мавсумда БАА чемпионатида 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган.

Қайд этиш жоиз, “Банияс” сафида аввалроқ яна икки нафар ўзбекистонлик футболчи — Отабек Шукуров ва Аббосбек Файзуллаев фаолият юритган.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси БААнинг “Банияс” клубига ўтди - Darakchi.uz