Пўлат Бобожонов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Бунга қадар у Президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Пўлат Бобожонов 1961 йилда туғилган. У 2017 йилдан 2025 йил март ойига қадар Ўзбекистон ички ишлар вазири лавозимида ишлаган.






