АсосийЖАМИЯТ

Тошкентнинг учта туманида 5 кунгача иссиқ сув бўлмайди

Компаниянинг таъкидлашича, профилактика ишлари иссиқлик таъминоти тизимини келгуси иситиш мавсумига тайёрлаш учун амалга оширилмоқда.

'Тошкентнинг учта туманида 5 кунгача иссиқ сув бўлмайди'ning rasmi

Тошкент шаҳрининг учта туманида профилактика ишлари сабаб иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.

Маълум қилинишича, иссиқлик таъминоти тизимини навбатдаги иситиш мавсумига тайёрлаш мақсадида Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида режали профилактика ишлари ўтказилади.

Хусусан, Мирзо Улуғбек туманида 7–11 сентябрь кунлари “Уйғониш” МФЙ ва ТТЗ-2 мавзесидаги 29, 30, 31, 32, 37, 38а, 38б, 44 ҳамда 12-сонли уйларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Шунингдек, 512- ва 80-сонли мактабгача таълим ташкилотларида ҳам иссиқ сув бўлмайди.

Шайхонтоҳур туманида 7–9 сентябрь кунлари “Самарқанд дарвоза” МФЙ, Учтола кўчасидаги 1-сонли уйда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади.

Яшнобод туманида эса 7–9 сентябрь кунлари “Мовароуннаҳр” МФЙ, Нукус кўчаси МКАД ҳудудида жойлашган 2, 2/1, 2/2, 4, 4/1, 6, 6/1, 6/2 ва 8-сонли уйларда иссиқ сув вақтинча ўчирилади.

Компаниянинг таъкидлашича, профилактика ишлари иссиқлик таъминоти тизимини келгуси иситиш мавсумига тайёрлаш учун амалга оширилмоқда.

“Veolia Energy Tashkent” келтирилган ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраган.

    Бошқа янгиликлар

    Тошкентнинг учта туманида 5 кунгача иссиқ сув бўлмайди - Darakchi.uz