Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июль ойларида 795,4 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,9 фоизга кўпайган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Навоий вилояти биринчи ўринни эгаллаган. Ҳудудда 182,7 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Кейинги ўринларни қуйидаги ҳудудлар банд этган:
Тошкент шаҳри — 135,4 трлн сўм;
Тошкент вилояти — 124,8 трлн сўм;
Андижон вилояти — 64,6 трлн сўм;
Самарқанд вилояти — 43,4 трлн сўм;
Фарғона вилояти — 39,2 трлн сўм;
Қашқадарё вилояти — 33,8 трлн сўм;
Бухоро вилояти — 32,4 трлн сўм;
Наманган вилояти — 28,3 трлн сўм;
Жиззах вилояти — 26 трлн сўм;
Хоразм вилояти — 23,4 трлн сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси — 19,7 трлн сўм;
Сирдарё вилояти — 17,9 трлн сўм;
Сурхондарё вилояти — 15,1 трлн сўм.
Шу тариқа, саноат ишлаб чиқариши ҳажми бўйича Навоий вилояти, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти етакчи учликни ташкил этган.






