АсосийСИËСАТ

Мирзиёев шахматчиларнинг Ҳиндистон устидан ғалабасини эслади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон терма жамоасининг 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги ҳал қилувчи партияларини ўзи ҳам катта қизиқиш билан кузатганини айтди.

'Мирзиёев шахматчиларнинг Ҳиндистон устидан ғалабасини эслади'ning rasmi

“Баъзи партияларда сизлар нафақат рақибларингизни, балки бизни ҳам кучли ҳаяжонда ушлаб турдингизлар”, — деди давлат раҳбари.

Президент амалдаги Олимпиада чемпиони Ҳиндистон терма жамоасига қарши кечган баҳсга алоҳида тўхталди. Унда Нодирбек Ёқуббоевнинг Нихал Саринга қарши партиясида вазият бир пайт жуда оғирлашганини эслади.

“Лекин сен охиригача мардона курашдинг. Ниҳоятда топқирлик билан қўллаган тактик юришларинг вазиятни бутунлай ўзгартирди ва жамоамизга ҳал қилувчи ғалабани олиб келди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

Ҳиндистон устидан қозонилган ғалабадан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси якка пешқадамга айланди. Кейин шундай натижа билан шунгача давом этган мусобақада жамоа Хитой терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Шунингдек, жаҳон рейтинги етакчиси ва олти карра Олимпиада чемпиони бўлган АҚШ терма жамоасидан ҳам устун келди.

Давлат раҳбари Нодирбек Абдусатторовнинг мусобақани мағлубиятсиз якунлаб, биринчи тахтада олтин медални қўлга киритганини ҳам алоҳида эътироф этди.

Унинг америкалик гроссмейстер Фабиано Каруанага қарши мураккаб эндшпилда қозонган ғалабаси ҳам эсга олинди.

“Бунинг ўзи алоҳида катта натижа!” — деди Президент.

    Бошқа янгиликлар

    Мирзиёев шахматчиларнинг Ҳиндистон устидан ғалабасини эслади - Darakchi.uz