Биринчи жамоа 11 турнинг еттитасида ғалаба қозониб, жаҳоннинг кучли шахмат мамлакатлари вакиллари билан тенгма-тенг курашди.
Афруза Ҳамдамова, Гулрухбегим Тоҳиржонова, Умида Омoнова, Нилуфар Имомқўзиева, Гулдона Каримова ва бошқа шахматчи қизларнинг меҳнати алоҳида эътироф этилди.
“Ишонаман, ҳали ўзбек шахматчи қизлари ҳам Олимпиада шоҳсупасининг энг юқори поғонасига албатта кўтарилади”, — деди Шавкат Мирзиёев.
Самарқандда ўтказилган учинчи ФИДЕ Парашахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси илк бор бронза медалини қўлга киритди.
Селби Какишова еттита партияда олти очко жамғариб, ўз тахтасида кумуш медалга сазовор бўлди. Абдулазиз Баходиров шахсий ҳисобда бронза медални қўлга киритган бўлса, Аҳадхон Кимсанбаев бирорта ҳам мағлубиятга учрамади.
Президент парашахматчиларнинг ҳар бирини алоҳида эътироф этди.
“Сизлар ўз жасоратингиз, ақл-заковатингиз, иродангиз ва тинимсиз меҳнатингиз билан минглаб инсонларга жуда катта ибрат ва намуна кўрсатдингиз”, — деди давлат раҳбари.






