Давлат раҳбари Рустам Қосимжоновга алоҳида мурожаат қилди. Унинг жаҳон чемпиони бўлиши ўзбек шахматида янги даврни бошлаб бергани, бугун эса орттирган тажрибаси янги авлодга ўтаётгани таъкидланди.
“Устознинг энг катта ғалабаси — шогирдларининг ундан ҳам баланд марраларга чиқишидир!” — деди Президент.
Шавкат Мирзиёев бугун ўзбек шахматида ана шундай авлодлар давомийлиги яққол намоён бўлаётганини қайд этди.
Ўзбекистон Шахмат федерацияси ФИДЕ томонидан “Энг яхши федерация” деб эътироф этилди. Рустам Қосимжонов ФИДЕнинг фахрий вице-президенти, Ҳулкар Тоҳиржонова эса Марказий Осиё бўйича минтақавий президенти этиб сайланди.
Давлат раҳбари мазкур эътирофларни Ўзбекистоннинг шахмат мамлакати сифатида жаҳондаги нуфузи юксалаётганининг яна бир далили сифатида баҳолади.






