АсосийСИËСАТ

Мирзиёев Ўзбекистонни жаҳон шахмат марказига айлантириш мақсадини билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни нафақат Олимпиада чемпионлари, балки жаҳон шахмат марказига айлантириш мақсадини билдирди.

'Мирзиёев Ўзбекистонни жаҳон шахмат марказига айлантириш мақсадини билдирди'ning rasmi

“Янги Ўзбекистонни нафақат Олимпиада чемпиони, балки дунё шахмат марказига айлантирамиз”, — деди давлат раҳбари.

Президент бунинг учун мамлакатда натижаси, тажрибаси ва ёшларга намуна бўла оладиган чемпионлар борлигини таъкидлади.

Шахматчиларнинг Олимпиададаги ҳар бир ғалабаси ва юришини Ўзбекистонда миллионлаб болалар кузатгани қайд этилди. Шавкат Мирзиёев улардан илҳомланган яна минглаб ёшлар шахмат тахтаси олдига ўтирганига ишонч билдирди.

“Сизлар энди фақат спортчи эмассизлар. Сизлар Янги Ўзбекистон ёшлари учун ақл, билим, сабр, интизом ва ғалабага ишонч тимсолисизлар”, — деди давлат раҳбари чемпионларга мурожаат қилиб.

Шу муносабат билан ҳар бир вилоят, туман ва маҳаллада иқтидорли болаларни эрта аниқлаш, уларни кучли устозларга бириктириш ҳамда халқаро турнирларда мунтазам иштирок этиши учун шароит яратиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, қизлар шахмати ва парашахматни ривожлантириш бўйича алоҳида тизим ташкил этилиши белгиланди.

    Бошқа янгиликлар