АсосийСИËСАТ

Ўзбекистонда шахматни ривожлантириш бўйича янги тизим йўлга қўйилади

Ёш шахматчиларни тайёрлаш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Тошкент халқаро шахмат академиясининг Самарқанд, Хоразм ва Фарғонада учта минтақавий филиали ташкил этилади.

'Ўзбекистонда шахматни ривожлантириш бўйича янги тизим йўлга қўйилади'ning rasmi

Академияда олий тоифали мураббийларни тайёрлаш тизими ҳам йўлга қўйилади.

ФИДЕ рейтингида 1500 дан юқори балл тўплаган шахматчиларнинг хусусий клубларда ўқиш харажатларининг ярми давлат томонидан қопланади. Бу ёш истеъдодларнинг тайёргарлигини давом эттириши учун қўшимча имконият яратади.

Мамлакатда “Ўзбекистон Гранд чесс” миллий бренди остида халқаро турнирлар мунтазам ўтказиб борилади. Бу шахматчиларга кучли рақиблар билан ўз юртида беллашиш имконини беради.

Шунингдек, Президент Янги Тошкентда 500 кишилик ўйин зали, ётоқхона ва спорт майдончаларига эга замонавий шахмат саройини барпо этишни таклиф қилди.

    Бошқа янгиликлар

    Ўзбекистонда шахматни ривожлантириш бўйича янги тизим йўлга қўйилади - Darakchi.uz