АсосийСИËСАТ

Шахмат олимпиадаси ғолибларига уй-жой, автомобиль ва 200 минг доллардан берилади

Президент шахмат ва парашахмат олимпиадалари ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийларини рағбатлантириш бўйича қарор қабул қилинганини маълум қилди.

'Шахмат олимпиадаси ғолибларига уй-жой, автомобиль ва 200 минг доллардан берилади'ning rasmi

Қарорга мувофиқ, шахмат бўйича олимпиада чемпионлари Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Муҳиддин Мадаминов ва Шамсиддин Воҳидов уй-жой ҳамда автомобиль билан тақдирланади.

Парашахматчилар Аҳадхон Кимсанбоев, Марсел Шоюсупов, Сардорбек Мамаражабов, Селби Какишова ва Сирожиддин Зайниддиновга ҳам уй-жой ва автомобиль берилади.

Терма жамоалар бош мураббийлари Рустам Қосимжонов ва Самандар Шермухаммадов автомобиль билан мукофотланади.

Шунингдек, олимпиада чемпиони бўлган ҳар бир шахматчига 200 минг доллардан, уларнинг мураббийларига эса 50 минг доллардан пул мукофоти берилади.

Бронза медалини қўлга киритган ҳар бир парашахматчи 50 минг доллар, унинг мураббийи эса 12 минг 500 доллардан мукофот олади.

“Шахматчи ва парашахматчиларимиз бугуннинг ўзида янги машиналарини ҳайдаб, янги уйларига кириб боришади”, — деди давлат раҳбари.

Шу тариқа, олимпиада ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийлари моддий жиҳатдан рағбатлантирилади.

    Бошқа янгиликлар

    Шахмат олимпиадаси ғолибларига уй-жой, автомобиль ва 200 минг доллардан берилади - Darakchi.uz