АсосийСИËСАТ

Шавкат Мирзиёев шахматчилар ва уларнинг устозларига давлат мукофотларини топширди

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари, шунингдек, Ўзбекистон Шахмат федерацияси жамоасига миннатдорлик билдирди.

'Шавкат Мирзиёев шахматчилар ва уларнинг устозларига давлат мукофотларини топширди'ning rasmi

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ватанимиз шуҳратини юксалтиришга қўшган ҳиссаси, маҳорати ва жасорати учун бир гуруҳ шахматчилар, уларнинг устозлари ҳамда соҳа вакилларини давлат мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида фармон имзоланган эди.

Учрашув давомида мазкур давлат мукофотларини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.

“Бу мукофотлар фақат бугунги ғалабангизнинг эътирофи эмас, балки олдингизда турган янада баланд марраларга билдирилган катта ишонч рамзи бўлсин”, — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийлари, шунингдек, Ўзбекистон Шахмат федерацияси жамоасига миннатдорлик билдирди.

“Илоҳим, ғалабаларимиз бардавом бўлсин! Доимо соғ-омон бўлинглар, азиз фарзандларим!” — деди Президент учрашув якунида.

    Бошқа янгиликлар

    Шавкат Мирзиёев шахматчилар ва уларнинг устозларига давлат мукофотларини топширди - Darakchi.uz