АсосийСИËСАТ

Президент таълимдаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди

Кўргазмада мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача бўлган босқичларда амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижалар намойиш этилди.

'Президент таълимдаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди'ning rasmi

Бугун, 30 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида “Янги Ўзбекистон” университетига ташриф буюриб, таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва келгуси режаларга бағишланган кўргазма билан танишди.

Кўргазмада мактабгача таълимдан тортиб олий таълимгача бўлган босқичларда амалга оширилаётган ишлар ва эришилган натижалар намойиш этилди.

Давлат раҳбари, шунингдек, университетнинг ўқув ва илмий инфратузилмасини кўздан кечирди. У “Келажак муҳандислари” майдони, Bloomberg лабораторияси, физика ўқув лабораторияси, муҳандислик фанлари ўқув зали ва Apple Training Center ўқув марказида талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шунингдек, сунъий интеллект, биотехнология ва биоинформатика, материалшунослик, лазер ва нанотехнологиялар ҳамда машинасозлик лабораториялари фаолияти намойиш этилди.

Ташриф давомида Президент университет профессор-ўқитувчилари, талабалари ва хорижлик ҳамкорлар билан суҳбатлашди.

Якунда давлат раҳбари мамлакатнинг фаол ва ташаббускор ўқитувчи ҳамда мураббийлари билан эсдалик учун суратга тушди.

    Бошқа янгиликлар

    Президент таълимдаги ислоҳотлар натижалари ва замонавий илмий инфратузилма билан танишди - Darakchi.uz