АсосийСИËСАТ

Президент таълимни ривожлантириш Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг энг муҳим бўғини эканини таъкидлади

“Таълимни ривожлантириш Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг энг муҳим бўғинидир”, — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

'Президент таълимни ривожлантириш Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг энг муҳим бўғини эканини таъкидлади'ning rasmi

Қайд этилишича, сўнгги ўн йилда 1 миллион 800 минг ўринли боғчалар ва 1,5 миллион ўринли мактаблар барпо этилган. Шунингдек, 10 мингдан зиёд боғча ва мактаб замонавий кўринишга келтирилган.

Давлат раҳбари таълим соҳасида бинолар ва шароит билан бир қаторда, энг аввало, таълим мазмуни ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

“Биз болаларимизни пахта даласидан мактаб партасига, ўқитувчиларни таълим жараёнига қайтардик”, деди Президент ислоҳотларнинг энг катта натижаси ҳақида сўз юритар экан.

Унинг таъкидлашича, ҳар бир бола ўқиши, изланиши, камол топиши ва катта орзулар билан яшаши керак. Бу орзулар рўёбга чиқиши учун эса энг яхши дарсликлар, кучли ва малакали ўқитувчилар зарур.

“Биз бугун болага нимани берсак, эртага унинг натижасини мамлакат келажагида кўрамиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

    Бошқа янгиликлар