Аброржон Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Тегишли фармойишни 5 октябрь куни Президент Администрацияси раҳбари имзолади.
Маълумот учун, Аброржон Пўлатов 1986 йил 12 февралда Фарғона вилоятида туғилган. У 2006 йилда Тошкент ислом университетининг ҳуқуқшунослик факультетини, 2008 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг Олий журналистика курсини тамомлаган. Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори.
Пўлатов 2007–2019 йилларда ИИВ Транспорт ИИББ, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши матбуот котиби, "Авторадио медиа" хусусий корхонаси директори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита матбуот котиби лавозимларида ишлаган.
2022 йил май ойида у Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси бош директори этиб тайинланган. Бунга қадар мазкур идора бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.






