АсосийСИЁСАТ

Янги Тошкентда меҳмонхона ва туризм объектлари учун инфратузилма тўловлари камайтирилади

Ушбу имтиёзлар қурилиши бошланган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади.

'Янги Тошкентда меҳмонхона ва туризм объектлари учун инфратузилма тўловлари камайтирилади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда хизмат кўрсатиш ва ижтимоий объектлар қурилишини рағбатлантириш мақсадида инфратузилма тўловларини камайтириш бўйича топшириқ берди. Янги тартиб савдо, бизнес, туризм ва маданий объектлар қурилишига ҳам татбиқ этилади.

Давлат раҳбари турар жой қуриш билан шаҳарга хизмат қиладиган меҳмонхона ёки савдо марказини барпо этишнинг иқтисодий юки бир хил эмаслигини таъкидлади.

Янги тартибга кўра, инфратузилма тўловининг базавий ставкаси савдо, сервис ва бизнес марказлари учун 3 баробар, меҳмонхона ва туризм объектлари учун 5 баробар, маданий ҳамда кўнгилочар масканлар учун 10 баробар камайтирилади. Хусусий боғча, мактаб ва шифохоналар учун эса тўлов 1 фоиз этиб белгиланади.

Ушбу имтиёзлар қурилиши бошланган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади.

Шунингдек, дунёнинг етакчи архитекторлари томонидан ишлаб чиқилган ўзига хос лойиҳаларни амалга ошириш учун тезкор тартиб жорий этилади. Бунда лойиҳалаш, қурилиш ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнлари жадаллаштирилиб, бир хил маълумотларни қайта-қайта талаб қилиш амалиётига чек қўйилади.

    Бошқа янгиликлар