АсосийСИЁСАТ

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон Президенти Бокуда бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида иштирок этади.

'Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга амалий ташриф билан боради'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев таклифига биноан 14–15 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида Шавкат Мирзиёев Бокуда бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.

Озарбайжон раислигида ўтадиган форум кун тартибидан Осиё қитъасида ишончни мустаҳкамлаш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, кенгашни институционал жиҳатдан янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Саммитда транспорт соҳасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтириш, рақамлаштириш, барқарор иқтисодий ўсиш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинади. Иштирокчилар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.

Саммит якунида Боку декларацияси ҳамда ташкилотнинг роли ва самарадорлигини оширишга қаратилган қатор қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев саммит доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

    Бошқа янгиликлар