АсосийЖИНОЯТ

Тошкентда ҳоким ўринбосари 25 минг доллар билан ушланди

Ҳолат юзасидан мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "г" банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

'Тошкентда ҳоким ўринбосари 25 минг доллар билан ушланди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ҳоким ўринбосари тадбиркордан 25 минг АҚШ доллари талаб қилганликда гумонланмоқда. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, мансабдор шахс тадбиркорга қурилиш технологиялари ва композит эшиклар ишлаб чиқариш саноат мажмуасини ташкил этиш учун туман ҳокимлиги балансидаги 1 гектар ер майдонини аукцион савдоларига чиқариб, олиб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига у давлат активларини бошқариш тизимидаги танишлари орқали масалани ҳал қилиб беришини айтиб, 25 минг доллар талаб қилган.


Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари сўралган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Бошқа янгиликлар