АсосийСИЁСАТ

Мирзиёев Камбоджа Бош вазири билан учрашди

Учрашувда БМТ, ШҲТ, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН), Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

'Мирзиёев Камбоджа Бош вазири билан учрашди'ning rasmi

15 октябрь куни Боку шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Камбоджа Бош вазири Хун Манет билан учрашди.


Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтириш, сиёсий мулоқотни ривожлантириш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар парламентлараро алоқалар, маданий-гуманитар ва сайёҳлик соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.


Шунингдек, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида кўргазмалар ташкил этиш ва ишбилармонлик делегациялари ташрифларини йўлга қўйиш масалаларига эътибор қаратилди. Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги асосий келишувларни ишлаб чиқишни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди.

    Бошқа янгиликлар