АсосийСИЁСАТ

Саида Мирзиёева Гонконгнинг йирик холдинги раҳбари билан учрашди

Томонлар қайта тикланувчи энергетика, Янги Тошкент инфратузилмаси ва таълим соҳаларидаги истиқболли қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

'Саида Мирзиёева Гонконгнинг йирик холдинги раҳбари билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитойнинг Гонконг махсус маъмурий ҳудудидаги йирик холдинглардан бири — “Henderson Land Group” бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди. Томонлар қайта тикланувчи энергетика, Янги Тошкент инфратузилмаси ва таълим соҳаларидаги истиқболли қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

Бу ҳақда Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари ва Гонконгнинг йирик бизнес вакиллари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, Ўзбекистон қўшма ташаббусларни, жумладан, ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия маркази орқали ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр.

У Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлигини қайд этди.

    Бошқа янгиликлар