АсосийДУНЁ

Президент БААнинг йирик компаниялари раҳбарларини қабул қилди

Учрашув Тошкент шаҳрида Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

'Президент БААнинг йирик компаниялари раҳбарларини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларининг “Masdar” ва “AMEA Power” компаниялари раҳбарлари билан учрашди. Мулоқотда “яшил” энергетика, инфратузилма ва саноат соҳаларидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув Тошкент шаҳрида Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида бўлиб ўтди. Унда “Masdar” бош ижрочи директори Муҳаммад Жамил Ал-Рамаҳий ва “AMEA Power” раиси Ҳусайн Ал-Новайс иштирок этди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги стратегик шериклик жадал ривожланаётгани таъкидланди. Қайд этилишича, 2026 йил бошидан буён икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 40 фоизга ошган, йирик инвестиция лойиҳалари эса муваффақиятли амалга оширилмоқда.

Учрашув якунида “яшил” энергетика, замонавий инфратузилма, тармоқларни ривожлантириш, саноат кооперацияси, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳаларни жадаллаштириш ҳамда кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

    Бошқа янгиликлар