АсосийСИЁСАТ

Мирзиёев Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси раҳбари билан ҳамкорликни муҳокама қилди

Мулоқот якунида томонлар аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олди.

'Мирзиёев Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси раҳбари билан ҳамкорликни муҳокама қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида Туркиянинг “Aksa Enerji” компанияси директорлар кенгаши раиси Жамил Казанчини қабул қилди.

Учрашувда компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, хусусан, унинг Ўзбекистон энергетика тармоғини ривожлантириш ва технологик модернизация қилишга қаратилган лойиҳалардаги иштирокини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида томонлар аниқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни жадаллаштиришга келишиб олди.

    Бошқа янгиликлар