Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Ёқилғи-энергетика тармоғидаги хорижий инвесторлар кенгаши йиғилиши доирасида Хитойнинг “CAMCE”, “China Energy” ва “Sinoma Energy” компаниялари раҳбарларини қабул қилди.
Учрашувда қайта тикланувчи энергетика, энергия сақлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва сув таъминоти соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Хитой компанияларининг Андижон вилоятида логистика хабини ташкил этиш, агровольтаикани ривожлантириш ҳамда нефть-газ соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббуслари кўриб чиқилди ва қўллаб-қувватланди.






