АсосийСИЁСАТ

Мирзиёев Ўмон компанияси раҳбари билан энергетика лойиҳаларини муҳокама қилди

Мулоқот якунида компания иштирокидаги жорий ва янги лойиҳаларни “йўл харитаси” асосида амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

'Мирзиёев Ўмон компанияси раҳбари билан энергетика лойиҳаларини муҳокама қилди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Ёқилғи-энергетика тармоғидаги инвесторлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга келган Ўмоннинг “Voltamp Energy” компанияси директорлар кенгаши раиси Саййид Айман ал-Бусайдийни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва компания ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, қуёш электр станцияларини барпо этиш ва юқори кучланишли трансформаторлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларга эътибор қаратилди.

Мулоқот якунида компания иштирокидаги жорий ва янги лойиҳаларни “йўл харитаси” асосида амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

    Бошқа янгиликлар