АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда “Darakchi.uz” мухбири хабар берди.
Марко Рубио Самарқанд шаҳрида Марказий Осиёнинг бешта давлати вакиллари билан учрашиши кутилмоқда.
Хорижий оммавий ахборот воситаларида АҚШнинг минтақа давлатлари, хусусан, Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётгани таъкидланмоқда. Бунда иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш ва минтақавий хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Марко Рубионинг ташрифи Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, Вашингтоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш нуқтаи назаридан муҳим дипломатик воқеа ҳисобланади.






