АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Ўзбекистонга ташрифи ва "C5+1" вазирлар учрашуви ҳақида ёзди.
""C5+1” вазирлар учрашувида иштирок этиш ва 200 нафардан ортиқ ишбилармон вакиллардан иборат тарихий делегацияга раҳбарлик қилиш учун Ўзбекистондаман.
Ушбу дипломатик платформа минтақавий алоқаларни ривожлантириш, савдо дипломатияси соҳасида муҳим ташаббусларни илгари суриш, шунингдек, АҚШ ва Марказий Осиёдаги ҳамкорларимиз учун янада тинч ва фаровон келажакни таъминлашга хизмат қилади", — деб ёзди Марко Рубио.






