АсосийСИЁСАТ

Жалолов Лондондаги ғалабасидан сўнг Ҳусанов билан учрашди

Маълумот учун, 17 октябрь куни «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг еттинчи турида ўз майдонида "Ипсвич"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

'Жалолов Лондондаги ғалабасидан сўнг Ҳусанов билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Лондондаги жангидан кейин Манчестерга бориб, "Манчестер Сити" клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди. Бу ҳақда боксчи ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилди.

"Биз “Манчестер Сити”нинг машғулот базасига ташриф буюрдик! Ажойиб сафар учун клубга раҳмат!" — деб ёзди Жалолов.

Маълумот учун, 17 октябрь куни «Манчестер Сити» Англия Премьер-лигасининг еттинчи турида ўз майдонида "Ипсвич"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди. Жамоанинг кейинги учрашуви 20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси Чемпионлар лигаси доирасида Грециянинг АЕК клубига қарши ўтказилиши белгиланган.

Баҳодир Жалолов ҳам 17 октябрь куни Лондонда рингга чиқиб, британиялик боксчи Соломон Дакресни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этди.

Ушбу ғалабадан сўнг Жалоловнинг профессионал боксдаги рекорди 18 та ғалаба, жумладан, 15 та нокаутни ташкил этмоқда.

    Бошқа янгиликлар