Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан Самарқанддаги Регистон майдонида бўлди.

"Журналистлар билан мулоқот чоғида жаноб Рубио Самарқанд кўп асрлар давомида халқаро савдо алоқаларининг муҳим маркази бўлиб келганини таъкидлади. Бугун эса ушбу заминда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорлик учун янги имкониятлар очилмоқда.

Давлат котибининг юртимизга илк ташрифи айнан Самарқандда ўтаётгани ўзига хос рамзий маънога эга", деб ёзди Саида Мирзиёева.






