АсосийСИЁСАТ

Шавкат Мирзиёев "Franklin Templeton" раҳбари билан учрашди

Томонлар йирик компанияларни IPOга тайёрлаш, уларнинг бошқарув кадрлари малакасини ошириш ҳамда "Franklin Templeton" компаниясининг Тошкент халқаро молия маркази фаолиятида иштирок этиши билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқди.

'Шавкат Мирзиёев "Franklin Templeton" раҳбари билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни Самарқандда "Franklin Templeton" компанияси президенти ва бош ижрочи директори Женни Жонсонни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда йирик давлат корхоналарини трансформация қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг дастлабки натижалари муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг Лондон ва Тошкент биржаларида жойлаштирилиши мамлакат тарихидаги илк халқаро IPO бўлди. Ушбу жараён орқали қарийб 700 миллион доллар маблағ жалб қилинган. Акцияларни сотиб олиш бўйича талаб таклифдан тўрт баравардан зиёд бўлган.

Учрашувда кейинги босқичда жамғарма портфелидаги компанияларни трансформация қилиш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш, хизматлар сифати ва ишончлилигини яхшилаш режалари муҳокама қилинди. Шунингдек, акцияларни кейинги жойлаштириш жараёнларида фуқаролар иштирокини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар