Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди.

Бу ҳақда Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ташриф давомида америкалик меҳмон Самарқанднинг бой тарихи, асрий анъаналари ва маҳаллий ҳунармандларнинг санъати билан таништирилган.

"Қадрли меҳмонимизни бу кўҳна ва бетакрор шаҳарнинг бой тарихи, умрбоқий анъаналари, шунингдек, моҳир усталарнинг санъати билан таништириш ниятида унга ҳамроҳлик қилдим", деб ёзди Саида Мирзиёева.

У Жанетт Рубиода Ўзбекистон ва ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ҳақида унутилмас таассуротлар қолганига умид билдирган.






