АсосийСИЁСАТ

Марко Рубио ва Сержио Гор Ўзбекистон давлат мукофотлари билан тақдирланди

Марко Рубио Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун мукофотланди.

'Марко Рубио ва Сержио Гор Ўзбекистон давлат мукофотлари билан тақдирланди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубиони "Буюк хизматлари учун" ордени, АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни эса "Дўстлик" ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда 19 октябрь куни Президент матбуот хизмати хабар берди.

Марко Рубио Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантириш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга қўшган улкан шахсий ҳиссаси учун мукофотланди.

Шунингдек, унинг Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро ташаббусларини илгари суриш, икки мамлакат халқлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва дўстликни мустаҳкамлаш борасидаги хизматлари эътироф этилди.

Сержио Гор эса Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда стратегик шерикликни кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Унинг сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, икки томонлама келишувларни амалга ошириш, америкалик сармоядорларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди. Шунингдек, Америка — Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси эътироф этилди.

Маълумот учун, Марко Рубиони "Буюк хизматлари учун" ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармон 19 октябрь куни имзоланган.

    Бошқа янгиликлар