АсосийДУНЁ

Франция Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги музокараларда қатнашади

Аввалроқ Европа давлатларининг музокараларда иштирок этиши масаласи кўтарилган эди.

'Франция Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги музокараларда қатнашади'ning rasmi

Франция Россия, АҚШ ва Украина ўртасида 10–11 ноябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган уч томонлама музокараларда иштирок этади. Бу ҳақда Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро маълум қилди.

Вазирнинг айтишича, музокараларда Европа давлатлари ҳам муносиб даражада вакиллик қилади. Франция ҳам муҳокамаларда қатнашиш учун Абу-Дабига ўз вакилини юборади. Бироқ ҳозирча Париж номидан ким иштирок этиши маълум қилинмаган.

"Европа муносиб даражада вакиллик қилинади. Франция ушбу муҳокамаларда қатнашиш учун Абу-Дабига боради", — деган Жан-Ноэль Барро.

Қайд этилишича, уч томонлама учрашув АҚШ воситачилигида ташкил этилмоқда. Унда Россия, Украина ва АҚШ делегациялари иштирок этиб, Украинадаги урушни якунлаш, урушдан кейинги хавфсизлик кафолатлари ҳамда кескинликни пасайтириш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Европа давлатларининг музокараларда иштирок этиши масаласи кўтарилган эди. Франциянинг мазкур жараёнга қўшилиши Европа манфаатлари ҳам музокаралар давомида инобатга олинишига қаратилган.

    Бошқа янгиликлар