АсосийСИЁСАТ

Ўзбекистонда 11,6 миллиард долларлик 164 та саноат лойиҳаси амалга оширилади

Ҳар бир йўналишга масъул раҳбарлар ва асосий буюртмачилар бириктирилади.

'Ўзбекистонда 11,6 миллиард долларлик 164 та саноат лойиҳаси амалга оширилади'ning rasmi

9 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ва инвесторлар билан учрашув ўтказмоқда.

Қайд этилишича, сўнгги ўн йилда электротехника саноатига 2 миллиард доллар инвестиция киритилиб, 413 та янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилган. Шунингдек, маиший техника, қуёш панеллари, электрон ҳисоблагичлар ва юқори кучланишли трансформаторлар каби 100 дан ортиқ янги маҳсулот турини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Давлат раҳбари келгуси уч йилда электротехника саноати ва унга боғлиқ янги йўналишларда умумий қиймати 11,6 миллиард долларлик 164 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилганини маълум қилди.

Лойиҳалар олтита асосий йўналишни қамраб олади:

  • кабель саноатида — 2,5 миллиард долларлик 41 та лойиҳа;

  • трансформатор ва насослар ишлаб чиқаришда — 1,4 миллиард долларлик 29 та лойиҳа;

  • саноат робототехникаси ва ускуналари соҳасида — 3 миллиард долларлик 45 та лойиҳа;

  • транспорт ва электромобиллар учун электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришда — 650 миллион долларлик 9 та лойиҳа;

  • электрон компонентлар ва микроэлектроника соҳасида — 3,5 миллиард долларлик 21 та лойиҳа;

  • маиший техника ишлаб чиқаришда — 600 миллион долларлик 19 та лойиҳа.

Ҳар бир йўналишга масъул раҳбарлар ва асосий буюртмачилар бириктирилади. Уларга йирик инвесторларни жалб қилиш, илмий марказлар ва техника олийгоҳлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш вазифаси топширилган.

    Бошқа янгиликлар