Президент Шавкат Мирзиёев электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ва инвесторлар билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда маҳаллий маиший техника савдосини рағбатлантириш ва аҳолига қулайлик яратиш мақсадида янги молиявий механизм жорий этилиши маълум қилинди.
Унга кўра, банклар мамлакатда ишлаб чиқарилган музлаткич, кир ювиш машинаси, кондиционер ва бошқа маиший техникаларни харид қилиш учун йиллик 18 фоиз ставкада истеъмол кредитлари ажратиши режалаштирилмоқда.
Бу орқали аҳолининг замонавий маиший техника харид қилиш имкониятлари кенгайтирилиши, шунингдек, маҳаллий корхоналар маҳсулотлари савдоси оширилиши кутилмоқда.
Мутасаддиларга икки ҳафта муддатда тегишли ҳисоб-китобларни тайёрлаш ва тижорат банкларига ушбу мақсадлар учун арзон ресурслар ажратиш бўйича аниқ таклиф киритиш топширилди.






