АсосийСИЁСАТ

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга жўнаб кетди

Ташриф доирасида хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказиши режалаштирилган.

'Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркияга жўнаб кетди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг таклифига биноан 10 ноябрь куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф доирасида давлат раҳбари Анталия шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференцияси (COP31) 31-сессиясининг ялпи мажлисида иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар