АсосийСИЁСАТ

Шавкат Мирзиёев Антальяда Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафалда Дуарте билан учрашди

Мулоқотда Оролбўйини экологик тиклаш, "яшил" шаҳарларни ривожлантириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш учун инвестиция жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

'Шавкат Мирзиёев Антальяда Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафалда Дуарте билан учрашди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Анталья шаҳрида Яшил иқлим фонди ижрочи директори Мафалда Дуарте билан учрашди. Томонлар иқлим ўзгаришига мослашиш, мамлакатга иқлим молияси маблағларини жалб этиш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда фонд билан ҳамкорлик доирасидаги қўшма лойиҳалар портфели 200 миллион доллардан ошгани қайд этилди. Шунингдек, Оролбўйини экологик тиклаш, «яшил» шаҳарларни ривожлантириш ва Марказий Осиёда иқлим ўзгаришига чидамли ландшафтларни яратиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Мулоқот якунида шерикликни мустаҳкамлаш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

    Бошқа янгиликлар