Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга амалий ташрифи доирасида Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котиби Мирвоҳид Азимовни қабул қилди.
Учрашувда ташкилотнинг янги раҳбари олдида турган устувор вазифалар, Ўзбекистон ва ТДТ ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ташкилот саммитига тайёргарлик кўриш, уни юқори савияда ташкил этиш ва мазмунли ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди.






