Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилаётган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси доирасидаги Жаҳон етакчилари саммитига келди.
Давлат раҳбарини саммит ўтказилаётган майдонда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳамда Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған кутиб олди.
Маълум қилинишича, саммит доирасида Шавкат Мирзиёев қатор икки томонлама учрашувлар ўтказмоқда.
Эслатиб ўтамиз, COP31 конференцияси 2026 йил 20 ноябрга қадар Анталия шаҳрида давом этади. Унда иқлим ўзгаришига қарши курашиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва «яшил» тараққиётни илгари суриш масалалари муҳокама қилинмоқда.






