АсосийСИЁСАТ

Мирзиёев Финляндия Президенти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Мулоқотда Финляндия раҳбарининг ўтган йили Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

'Мирзиёев Финляндия Президенти билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Финляндия ўзаро савдо ҳажмини ошириш, энергетика, металлургия, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантиришни режалаштирмоқда.

11 ноябрь куни Анталия шаҳрида БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича 31-конференцияси доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Финляндия Президенти Александр Стубб билан учрашди.

Мулоқотда Финляндия раҳбарининг ўтган йили Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи давомида эришилган келишувларни ҳаётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, томонлар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, металлургия, энергетика ва геология соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш, шунингдек, экология ва сув ресурслари йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиришга эътибор қаратди.

Шунингдек, 2027 йил бошида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда бизнес-форумни ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашувда минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Бошқа янгиликлар