АсосийДУНЁ

Ҳабиб Нурмагомедовнинг қариндоши жанжал сабаб ҳибсда сақланмоқда

Ҳозирда ушбу вазн тоифасидаги чемпионлик камари россиялик Пётр Янга тегишли.

'Ҳабиб Нурмагомедовнинг қариндоши жанжал сабаб ҳибсда сақланмоқда'ning rasmi

Россиялик аралаш яккакураш устаси Усмон Нурмагомедов ва UFC собиқ чемпиони, грузиялик Мераб Двалишвили ўртасидаги жанжал иштирокчилари Абу-Дабида 12 соатдан ортиқ вақт давомида ҳибсда сақланган. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Аввалроқ Мераб Двалишвили ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Усмон Нурмагомедов ва унинг ҳамроҳларини ўзига нисбатан куч ишлатганликда айблаган эди.

«Усмон Нурмагомедов ва воқеа иштирокчилари 12 соатдан ортиқ вақт давомида ҳибсда сақланди», — деган агентлик манбаси. Унинг қўшимча қилишича, Нурмагомедов жамоаси аъзолари олдига адвокат ҳам келган.

Маълумот учун, 2025 йил январь ойида Мераб Двалишвили Усмон Нурмагомедовнинг укаси Умар Нурмагомедов билан октагонда тўқнаш келиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган ва UFC чемпионлик камарини ҳимоя қилган эди.

Ҳозирда ушбу вазн тоифасидаги чемпионлик камари россиялик Пётр Янга тегишли. Двалишвили сўнгги икки жангини айнан унга қарши ўтказиб, ҳар иккисида ҳам мағлуб бўлган.

    Бошқа янгиликлар