АсосийДУНЁ
Муаллиф: Darakchi.uz

АҚШда Nvidia компаниясига нисбатан тергов бошланди

Калифорния бош прокурори Роб Бонта Nvidia компаниясининг илғор чиплари ва махфий маълумотлари Хитойга ўтказилган бўлиши мумкинлиги юзасидан тергов бошлади.

'АҚШда Nvidia компаниясига нисбатан тергов бошланди'ning rasmi

Калифорния штати бош прокурори Роб Бонта Nvidia компанияси фаолияти юзасидан тергов бошлади. Бу ҳақда TASS нашри Politico'га таяниб хабар берди.

Тергов доирасида корпорацияга маълумот тақдим этиш бўйича расмий сўров юборилган.

Бонтанинг таъкидлашича, терговчилар Nvidia'нинг илғор чиплари ёки компанияга тегишли махфий маълумотлар Хитойга ўтиб кетган-кетмагани, шунингдек, корпорация инвесторлар ва жамоатчиликни чалғитган-чалғитмаганини аниқламоқда.

Терговга Nvidia асосчиси ва раҳбари Женсен Хуангнинг АҚШ махсус хизматлари Хитой фойдасига жосуслик қилишда гумон қилаётган аёл билан алоқаси ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

Аввалроқ Женсен Хуанг Nvidia бош директори ва президенти лавозимларини тарк этган, шунингдек, компания директорлар кенгаши аъзолигидан ҳам чиққан эди.

    Бошқа янгиликлар