2026 йил январь–октябрь ойларида Ўзбекистон Хитойга 420,43 миллион долларлик қувур орқали етказиладиган табиий газ экспорт қилди. Бу ҳақда ТАСС Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб хабар берди.
Хитойга қувур орқали газ етказиб берувчи давлатлар орасида Ўзбекистон бешинчи ўринни эгаллади. Экспорт ҳажми қиймати бўйича мамлакатлар қуйидагича жойлашган:
-
Россия — 8,34 миллиард доллар;
-
Туркманистон — 7,16 миллиард доллар;
-
Мьянма — 1,26 миллиард доллар;
-
Қозоғистон — 951,17 миллион доллар;
-
Ўзбекистон — 420,43 миллион доллар.
Хитой томонидан хориждан харид қилинган қувур газининг жисмоний ҳажми эса очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда Ўзбекистон Хитойга 773 миллион долларлик қувур гази экспорт қилган эди.






