АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Хоразмда метан шохобчасида қолдирилган Damas олиб қочилди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

'Хоразмда метан шохобчасида қолдирилган Damas олиб қочилди'ning rasmi

Хоразм вилоятининг Урганч туманида метан газ қуйиш шохобчасининг кутиш майдонида қаровсиз қолдирилган Damas автомашинаси олиб қочилди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тергов департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 14 ноябрь куни содир бўлган. 2000 йилда туғилган фуқаро Ж.Ж. ўз автомашинасини Урганч туманидаги Анжирчилар маҳалласи ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасининг кутиш майдонида очиқ ва қаровсиз қолдирган.

Шундан фойдаланган номаълум шахс автомашинани олиб қочган.

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида автомашинани олиб қочган шахс 1998 йилда туғилган Н.Ж. экани аниқланган.

Терговда у автомашинани маст ҳолатда олиб қочиб, Янгибозор туманидаги "Сам мой 222" автомойкаси ёнида қулфланган ҳолда қолдиргани ва ўзи номаълум томонга яширингани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бошқа янгиликлар