“Ўзгидромет” 27 ноябрь куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, Тошкент шаҳри, вилояти ва водийда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–8, кундузи 12–14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсиб, айрим жойларда 13–18 метр/секундгача, баъзида 20–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқдан 3 даража илиққача, кундузи 7–12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғади. Баъзи ҳудудларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсиб, айрим жойларда 13–18 метр/секундгача, баъзида 20–22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилади. Ҳарорат кечаси 2–7, кундузи 12–17 даража илиқ бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши, баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсиб, айрим жойларда 13–18 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0–5 даража илиқ, баъзи жойларда 1–3 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.






