Андижон туманидаги хонадонлардан бирида қўл-оёғи боғланган ҳолда, қотиллик аломатлари билан аёлнинг жасади топилди. Ҳодиса юзасидан қасддан одам ўлдириш ва босқинчилик моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирча гумонланувчи аниқланмаган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Darakchi.uz'га маълум қилишича, 24 ноябрь куни Андижон туманидаги хонадонлардан бирида 1972 йилда туғилган аёлнинг жасади аниқланган.
Ҳодиса жойи кўздан кечирилиб, ашёвий далиллар олинган. Аёлнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида экспертизалар тайинланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "и" банди (қасддан одам ўлдириш) ҳамда 164-моддаси 3-қисми "в" банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтда жиноятни фош этишга қаратилган дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






