АсосийDunyo

Покистонда машинанинг ғалати тарзда таъмирланиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини ҳайратга солди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда Покистонда автомобилнинг ғалати тарзда таъмирланиши ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини ҳайратга солди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.

Фойдаланувчилар эски машина учун бундай “йўловчи”нинг нима кераги борлиги ҳақида бош қотирдилар. 

Видеода йўлда юриб кетаётган автомобилнинг очиқ капотига ўтириб олиб, қандайдир техник ишларни бажараётган одам акс этган. Изоҳ берувчилар капотдаги одамнинг нима иш қилаётгани ҳақида турли тахминларни илгари сурди. Бундан ташқари, капот олд ойнасини тўсиб қўйган автомашина ҳайдовчиси уни кўр-кўрона қандай бошқараётгани ҳам фойдаланувчиларнинг ҳайратига сабаб бўлди.

Баъзилар очиқ капот ичидаги одам карбюраторни тузатяпти деса, баъзи фойдаланувчилар эса у бензонасос узатмаси ишдан чиққани учун ёқилғини қўлда тортиб, ҳайдаяпти деган тахминларни билдирган.

Бошқа янгиликлар