Сешанба куни бир гуруҳ қуролланган босқинчилар Мексиканинг Кинтана-Роо штатидаги Канкуна курорт шаҳри прокуратурасига ҳужум қилди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
Ҳужум оқибатида 1 нафар полициячи ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, бир гуруҳ қуролланган босқинчилар мотоциклда прокуратура биноси олдига келиб, унга қарата ўқ узди. Бинони қўриқлаётган полициячилар ҳам уларга қарата ўт очди. Отишма оқибатида бир неча киши яраланди. Босқинчилар уларга жавобан ўқ узилганидан кейин қочиб кетди, жиноятчиларни тутишнинг иложи бўлмади.
Отишмада бир дона ўқ газ солинган цистернага текканлиги учун портлаш хавфи пайдо бўлди. Шундан кейин ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар прокуратура яқинидаги йирик савдо дўконидан одамларни эвакуация қилди.