1

Трампнинг сайланишига қарши бўлган одам норозилик сифатида ўзига ўт қўйди

ДУНЁ 18.01.2017, 12:12
Теглар: АҚШ, Дональд Трамп
Трампнинг сайланишига қарши бўлган одам норозилик сифатида ўзига ўт қўйди

АҚШнинг Вашингтон шаҳрида Дональд Трампнинг инаугуруцияси ва сайланишидан норози бўлган эркак ўзига ўт қўйди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.  

Воқеа 17 январь куни, кечқурун Пенсильвания-авенюдаги Trump International Hotel меҳмонхонаси  олдида содир бўлди. Меҳмонхона ходимлари полицияга қўнғироқ қилди. Ҳозирча ўзига ўт қўйган эркакнинг номи ошкор этилмади. АҚШнинг бир қанча шаҳарларида Трампга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Ҳаттоки Трампнинг 20 январь куни бўлиб ўтадиган инаугурацияси пайтида уюштириладиган намойишда иштирок этган одам учун пул тўланиши ҳақида эълонлар ҳам пайдо бўлди.

Шарҳлар

АҚШда 74 ёшли аёл банкни ўмарганликда айбланмоқда

29.04.2024, 18:03

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи 74 ёшли Энн Маерс Фейрфилд шаҳридаги банкни ўмаришда айбланмоқда. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди. Тинтув чоғида машинадан ўғирлик пайтида қўллангани айтилаётган тўппонча, шунингдек, аёлга тегишли...
АҚШ Фаластиннинг БМТга тўлиқ аъзо бўлиши ҳақидаги резолюцияни блоклади

19.04.2024, 17:02

Қўшма Штатлар Фаластинни БМТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш резолюциясини блоклади. Давлатлар ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида вето ҳуқуқидан фойдаланди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.Ҳужжатни Хавфсизлик...
АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
АҚШда энг замонавий "кўринмас" бомбардимончи самолёт намойиш этилди

03.12.2022, 12:40

АҚШ янги B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётини намойиш этди. Самолёт жаҳондаги илк олтинчи авлод бомбардимончиси ҳисобланади, дея ёзмоқда "zamon.uz".Унинг намойишида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин иштирок этган."Бу...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1