АсосийDunyo

Наташа Королёва нима учун бувисининг дафн маросимида қатнаша олмаслигини изоҳлади

Росиялик хонанда Наташа Королёва Киев шаҳрида вафот этган бувисининг дафн маросимида қатнаша олмайдиган бўлди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри. 

“Бувимнинг дафн маросимида қатнаша олмаслигимга Украина республикаси хавфсизлик хизматининг мени мамлакат ҳудудига киришимни тақиқлагани сабаб бўлди”, деб изоҳлади бу ҳолатни Наташа Королёва.

Хонанда ўзининг Instagram саҳифасида бувисининг оламдан ўтгани ҳақида хабар қолдирган.

“Бугун Киевда бувим оламдан ўтди. Аммо мен унинг дафн маросимига боролмайман...”, деб ёзган хонанда. 

2016 йилда Украина хавфсизлик хизмати Наташа Королёвани Қримнинг Россияга қўшилганини қўллаб-қувватлаганликда айблаб, унга Украина ҳудудига киришни 5 йил муддатга тақиқлаган эди. 

“Агар бувимга бирор кор-ҳол бўлса, мен Киевга боролмайман. Энг даҳшатлиси унинг дафн маросимида қатнашолмайман... Соғлиги кўтармаганлиги боис у Москвага келолмайди...” деб ёзган эди хонанда.

Бошқа янгиликлар