АсосийDunyo

Хитойлик “ниқобли” бола атрофдагиларни ҳайратга солади

Хитойда яшайдиган Канг Канг исмли болада ривожланишнинг кам учрайдиган нуқсони қайд этилган. У юз мушакларининг нотўғри ривожланганидан азият чекади, деб ёзади “Вести”.

Канг Кангни бошқалар икки юзли бола деб ҳам аташади. Унинг ташқи кўриниши худди юзига ниқоб кийиб олгандек таассурот уйғотади. 

Боланинг онаси И Лианси (Yi Lianxi)нинг айтишича, ўғли дунёга келганида у 23 ёшда эди. Ҳомиладорлик даврида у бир неча маротаба ультратовуш текширувидан ўтган, бироқ унинг фарзандида ҳеч қандай нуқсонлар аниқланмаган. Туғруқ жараёнида иштирок этган шифокорлар боланинг юзини кўриб, қўрқиб кетишган, ҳатто уни онасига кўрсатишга ҳам қўрқишган. Улар боланинг онасига фарзандидан юз ўгиришни маслаҳат беришган. Бироқ Канг Кангнинг ота-онаси бунга рози бўлмаган. Канг Кангнинг ота-онаси Хитойдаги олис қишлоқлардан бирида яшайди. Қўшнилар ва бошқа нотаниш кишилар болакайга қўрқув ва жирканпиш билан қарайди. 

Кенг жамоатчилик бу ноодатий кўринишга эга бола ҳақида 2010 йилда хабар топди. Маҳаллий телеканаллар бола ҳақида бир нечта репортажлар тайёрлаб, эфирга узатди. Ҳозирда кўнгиллилар томонидан болага ёрдам бериш учун пул йиғилган. Унинг юзини ўзгартириш учун мураккаб операция ўтказиш талаб қилинади.

Бошқа янгиликлар